Йилнинг энг яхши автомобили номига даъвогарлар рўйхати эълон қилинди

Технология 16 Сентябрь 2015 3941

«Дунё йил автомобили» танлови (World Car of the Year, WCOTY) ташкилотчилари Франкфуртдаги автосалонда 2016 йилнинг энг яхши автомобили номини қўлга киритишга даъвогар автомобиллар рўйхатини эълон қилди.
«Шорт-лист»дан 21 турдаги моделлар жой олган. WCOTY ташкилотчилари йил автомобилини аниқлашдан ташқари яна бир қатор номинациялар бўйича энг яхши машиналар номини эълон қилишади. «Йил дизайни», «Йилнинг энг яхши спорткари», «Энг яхши «яшил» автомобил» кабилар шулар жумласидан.
Охирида қолган барча автомобиллар, шунингдек Audi Q7, Audi R8, кабриолет BMW 2-Series, BMW 7-Series, Hyundai Creta ва Mercedes-Benz C-Class моделлари ўртасида йилнинг энг яхши улови аниқланади.
Танловда 23та давлатдан келган 70дан ортиқ автомобил журналистлари иштирок этишади. WCOTY ғолиби 2016 йилнинг мартида Нью-Йоркдаги мотошоу вақтида аниқланади.

Кўпроқ янгиликлар