Юнусободдаги хонадонларнинг биридан 20 турдаги заргарлик буюмлари ўғирлаб кетилди. Бу ҳақда ИИВ матбуот хизмати хабар бермоқда.

Айтилишича, 1959 йили туғилган Гулчеҳра исмли фуқаро ИИБга мурожаат қилиб, унинг уйидан қимматбаҳо буюмлар ўғирлаб кетилганини маълум қилган.
Ўтказилган тезкор тадбир давомида ушбу жиноятни содир этган самарқандлик Воҳид исмли йигит қўлга олинган.