АҚШнинг Юта штатида бир қанча автомобиллар сув оқими билан дарёга олиб кетилди, бунинг оқибатида 2та машинадаги 12 киши ҳалок бўлди. 3 киши қутқариб қолинган, 1 киши дом-дараксиз кетган, деб хабар беради Fox Salt Lake City нашри.

Айтилишича, машиналардан бирида оила аъзолари бўлган. Уларнинг барчаси ҳалок бўлган.
Тошқин ҳудудида 650 қидирув ва қутқарув гуруҳлари ишламоқда.