Caviar заргарлик бренди Россия президенти Владимир Путиннинг туғилганига кунига атаб Apple Watch смарт-соатлари коллециясини чиқарди. Бу ҳақда бренд ўзининг сайтида маълум қилди

“Ақлли” соатлар оқ олтиндан ясалган ва “В.В. Путин № 1” ўйиб ёзилган ёзувга эга. Apple Watch’нинг ушбу серияси Caviar заргарлари аввал намойиш қилган “Давр” тарихий коллекциясини тўлдиради. Серияда 63 дона соат бўлиб, Путин айнан шу ёшга тўлмоқда.

Соатнинг нархи 229 минг рублни ташкил қилади. “Президент” соатлари савдосидан тушган пуллардан бир қисми “Подари жизнь” (“Ҳаёт улаш”) хайрия фонди ҳисоб рақамига ўтказилади.

Аввалроқ Caviar бренди Supremo President деб номланган “президент” iPhone 6’нинг янги версиясини чиқарган эди.