АҚШ ҳукуматининг таъкидлашича, икки давлат ҳарбий кучларининг ҳамкорлиги имконияти фақатгина Россия бутун диққатини ИШИДга қарши курашга қаратганида туғилади. Бу ҳақда Давлат департаменти вакили Марк Тонер баёнот берди.

“Давлат котибининг қайд қилиб ўтишича, Россия дарҳақиқат бор эътиборини ИШИДга қаратса, у билан ҳамкорлик қилиш имкони бўлади”, - унинг сўзларини келтиради ТАСС агентлиги.
Тонер, шунингдек, икки давлат ўртасида Сурия масаласида диалог ўрнатилишининг муҳимлигини яна бир бор таъкидлаб ўтди.