АҚШда ресторан ходими полициячиларга хизмат қилишни истамагани учун ишдан ҳайдалди

Жамият 17 Сентябрь 2015 1634

АҚШда тез тайёр бўлувчи таомлар таклиф этувчи Whataburger ресторани ходими 2 нафар полициячига хизмат кўрсатишдан бош тортгани туфайли ишдан бўшатилди. Бу ҳақда New York Daily News хабар ёзган.

Полициячилардан бири Майкл Маговерннинг айтишича, улар ресторанга кириб ўтиришлари биланоқ, буюртма беришга улгурмасларидан ходимлардан бири келиб, "Бизда полициячиларга хизмат кўрсатилмайди", деган.

Иккинчи полициячи Уэмерон Бекхэм бу гапни эшитганида қулоқларига ишонмай турган.

Аввалига полициячилар бу ходимнинг ҳазиллашаётганини тахмин қилишган. Лекин у индамасдан уларнинг олдидан кетган.

"Биласизми, мен 17 йил ўт ўчириш хизматида ишлаганман. 13 йилдан буён полиция офицериман, лекин менга нисбатан бундай муносабатда бўлишмаганди", дейди Маговерн.

Ўз навбатида Whataburger ресторанидагилар ушбу ноқулайлик учун мижозлардан узр сўрашган ва одобсиз ходимнинг ишдан бўшатиб юборилганини маълум қилишган.

Кун янгиликлари
Ҳурматли абитуриентлар, сизнинг ҳали Олий ўқув юртига ўқишга кириш имкониятингиз бор!
09:55 13483 Lifestyle
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 20748 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 10385 Жамият
KUN.UZ хайрия акцияси: Жаҳонгирнинг бир оёғида операция ўтказилди, йигит барчадан миннатдор
19:03 / 21.08.2017 11225 Жамият
Ўзбекистон қачонгача ривожланаётган давлатлар қаторида қолади?
16:20 / 21.08.2017 38355 Ўзбекистон
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 52249 Жамият
23 август куни об-ҳаво иссиқ ҳароратини сақлаб қолади
Атамбоев Қирғизистон бош вазири вазифасини бажарувчини тайинлади
14:20 221 Жаҳон
Трамп Афғонистондан америкалик ҳарбийларни зудтар олиб чиқиш имконсизлигини айтди
14:10 903 Жаҳон
Қозоғистон Қирғизистонга ёрдам кўрсатишни бошлади - 41 миллион доллар
14:00 655 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар