Ироқ пойтахти Бағдодда содир этилган 2 портлаш оқибатида камида 13 киши ҳалок бўлди ва 69 киши жароҳат олди. Бу ҳақда Al Sumaria канали хабар бермоқда.

“Икки террорчи бугун эрталаб Бағдод марказидаги ал-Боб аш-Шарқий туманида жойлашган Гранада майдонида “ўлимчилар камари”да ўзларини портлатиб юборишди”, - деди каналга ахборот берган ҳуқуқ-тартибот ходими.

Иккинчи портлаш ал-Васба майдонида содир этилди. Айни пайтда теракт ўринлари полиция томонидан ўраб олинган.