БМТ Бош котиби Пан Ги Мун Россиянинг Сурия ҳукуматини қўллаб-қувватлаши вазиятни янада таранглаштиради, деб ҳисобламоқда. Бу ҳақда Reuters ахборот агентлиги маълум қилди.   

“Сурияда ҳарбий ечим бўлиши мумкин эмас. Мен баъзи давлатлар қурол-аслаҳа етказиб бераётганидан хавотирдаман. Бундай хатти-ҳаракат вазиятни янада ёмонлаштиради”, деб айтди Пан Ги Мун.