БМТнинг Суриядаги доимий вакили: АҚШ Россия ва Дамашқдан фарқли равишда, ИШИД билан кураш олиб бормаяпти

Жаҳон 17 Сентябрь 2015 3744

АҚШ Россия ва Суриядан фарқли равишда, ўз ҳарбий кампаниясини мамлакат ички ишларига аралашиш учун баҳона сифатида қўллаб, ИШИД жангариларига қарши жиддий кураш олиб бормаяпти. Бу ҳақда ТАСС мухбирига БМТнинг Сурия Араб Республикасидаги доимий вакили Башар Жаафари маълум қилди.

“Назарий жиҳатдан олиб қараганда, барчамиз битта душманга қарши кураш олиб бораяпмиз. Бироқ ҳақиқатда бундай эмас, – деди дипломат. – Фақатгина Сурия армияси, руслар ва бизнинг бошқа дўстларимиз террористларга қарши, улар хоҳ ИШИД, хоҳ “Ан-Нусра” ёки бошқа ҳар қандайи бўлсин, ҳақиқатдан ҳам кураш олиб бормоқда”.

Унинг сўзларига кўра, Америка томони “ИШИДдан Сурия ички ишларига аралашиш учун восита ўрнида фойдаланмоқда”, шунингдек, террористлар ёрдамида “Сурия ҳукуматини кучсизлантириш, қоралаш ва Сурия президентини бадном қилиш”га ҳаракат қилмоқда.

“Агарда уларнинг ҳаракатига жиддий эътибор қаратилса, улар стратегияси “ДАИШ” (ИШИДнинг арабча номланиши)га қарши кураш олиб боришга асосланмаган”, дея ишонч билдирди Башар Жаафари.

Дипломатнинг сўзларига кўра, АҚШ ҳақиқатдан ҳам ИШИДга қарши курашмоқчи бўлса, Сурия армияси билан бирлашиши керак.

Кун янгиликлари
Ўқишга кира олмадингизми? Ташвишланманг, талаба бўлишингиз мумкин 
16:32 / 17.08.2017 51801 Жамият
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 16199 Ўзбекистон
Дори қути ортига яширинган сир: тиббиётдаги яна бир "ўйин” фош этилди
17:20 / 16.08.2017 98703 Ўзбекистон
БМТ бош котиби ва Хавфсизлик Кенгаши Барселонадаги терактни қоралаб чиқди
10:11 16 Жаҳон
Америкалик конгрессмен КХДРга қарши кенг кўламли киберҳужумни амалга оширишга чақирди
10:09 23 Жаҳон
Бемор арз қилишига нима сабаб бўлди?
62 ёшли эркак дунёнинг энг узун дарёларини сузиб ўтиб рекорд ўрнатди 
10:06 191 Жамият
Хитойда биринчи интернет-суд очилди
10:03 155 Жаҳон
БМТ: Испания қочқинлар билан ишлаш учун етарли манбага эга эмас
10:00 81 Жаҳон
Европа лигаси. «Милан» македонларга 6та гол урди, «Марсель» Слования клубини енга олмади ва бошқа натижалар
09:58 250 Спорт
Кўпроқ янгиликлар