Болгария Туркия билан чегарасини "муҳожирлар ҳужуми"дан ҳимоялаш учун минглаб ҳарбийларини жўнатди

Жаҳон 17 Сентябрь 2015 1168

Болгария жануби-шарқий чегараларини Туркиядан кириб келадиган муҳожирлар оқимидан тўсиш мақсадида махсус ҳарбий бўлинмалар тайёрлади.

Naharnet нашрида ёзилишича, чегараларга минглаб ҳарбийлар жўнатилган.

"Биз Туркия билан чегараларимизни мусаҳкамлаш учун мингдан ортиқ аскар жўнатдик", деб маълум қилган Болгария ТИВ вакили.

Унинг сўзларига кўра, бунга мамлакат чегараларини 600 кишидан иборат муҳожирларнинг йирик гуруҳи бузиб ўтишга ҳаракат қилгани сабаб бўлган.

Бироз олдинроқ, Болгария ҳукумати Сербия билан чегарасида 39 нафар суриялик ноқонуний муҳожирни ҳибсга олгани ҳақида хабар берилганди.

Кўпроқ янгиликлар