АҚШ президентлигига Республикачилардан номзод, собиқ президент Жорж Буш Кичкинанинг акаси Жеб Буш бошқа номзодлар билан теледебатлар чоғида 10 долларлик купюрага Буюк Британиянинг собиқ бош вазири, Маргарет “Темир хоним” Тэтчернинг расмини жойлаштиришни таклиф қилди.

Шу билан бирга, Буш Тэтчер хонимнинг америкалик бўлмагани боис бундай ҳаракат қонунга зид келишини ҳам ўзи эслатиб ўтди.
“Оқ Уйда бизга кучли етакчи керак, Тэтчер кучли етакчи эди, у Буюк Британияни тараққиётга олиб келди”, - деди Буш.
Ўз навбатида, Огайо штати сенатори Жон Касич банкнотага Тереза она расмини қўйишни таклиф қилди. Яна икки иштирокчининг танлови ҳуқуқ ҳимоячиси Роза Парксда тўхтади.

Илгарироқ яна бир номзод Ҳиллари Клинтон 20 долларлик банкнотага аёл кишининг қиёфасини муҳрлаш борасидаги ташаббусни қўллаб-қувватлаган эди.