Чемпионлар Лигаси Е гуруҳи вакиллари “Рома” ва “Барселона” мусобақа гуруҳ босқичининг 1-турида 1:1 ҳисобида ўйнашди. Учрашув Римдаги “Олимпико” стадионида бўлиб ўтди. Голларни ўз клублари сафида Луис Суарес ва Алессандро Флоренци киритди.

Чемпионлар Лигаси. Е гуруҳи. 1-тур
Рома (Рим, Италия) – Барселона (Барселона, Испания) – 1:1
Голлар: Суарес, 21 (0:1); Флоренци, 31 (1:1).

Гуруҳнинг бошқа учрашувида “Байер” Беларуснинг “БАТЭ” клуби билан тўқнашди. Учрашув Леверкузендаги “Бай-Арена” стадионида ўтказилди ва 4:1 ҳисобида “аспиринчилар” флйдасига ҳал бўлди. Мезбонлар сафида тўпларни биттадан Адмир Мехмеди ва Хавьер Эрнандес, икки марта Ҳоқон Чалханўғлу, меҳмонлар сафида эса Неманья Милунович урди.

Байер (Леверкузен, Германия) – БАТЭ (Борисов, Беларусь) – 4:1
Голлар: Мехмеди, 4 (1:0); Милунович, 13 (1:1); Чалханўғлу, 47 (2:1); Эрнандес, 58 (3:1); Чалханўғлу, 75 (4:1, пен).