Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичининг G гуруҳи вакили Киевнинг “Динамо” клуби гуруҳ босқичининг 1-турида ўз майдонида Портунинг “Порту” клуби билан 2:2 ҳисобида дуранг натижа қайд қилди.

Киевликлар сафида голларни Олег Гусев ва Виталий Буйлянский киритдилар. Меҳмонлар сафида Венсан Абубакар дубль қайд қилди.

Чемпионлар Лигаси. G гуруҳи. 1- тур
Динамо Киев – Порту – 2:2
Голлар: Гусев, 20 (1:0); Абубакар, 23 (1:1); Абубакар, 81 (1:2); Буяльский, 89 (2:2).

 

G гуруҳининг 2-учрашувида Лондоннинг “Челси” клуби ўз майдонида Тел-Авивнинг “Маккаби”сини 4:0 ҳисобида тор-мор этди. Голларни Виллиан, Оскар, Фабрегас ва Диего Коста киритдилар. Виллиан учрашувнинг 1-бўлимида жароҳат олиб, майдонни тарк этишга мажбур бўлди.

Челси – Маккаби – 4:0
Голлар: Виллиан, 15 (1:0); Оскар, 45+4 (2:0, пен); Коста, 58 (3:0); Фабрегас, 78 (4:0).
Амалга оширилмаган пенальти: Азар, 6 (Челси)