“ИШИД” террорчилик ташкилоти Афғонистондан гиёҳванд моддалар етказиб бериш каналларидан бирини назорати остига олди, деб хабар бермоқда РИА “Новости” ахборот агентлиги.

“ИШИД” раҳбарияти террорчилик фаолиятини молиялаштиришнинг янги манбаларига эришиш мақсадида афғон наркотрафигини назорат остига олмоқчи”, деб айтди Россиянинг БМТдаги доимий вакили Виталий Чуркин.

Чуркиннинг маълумотларига кўра, жангарилар Бадахшон вилоятидан гиёҳванд моддалар етказиб бериш каналларидан бирини назорат қилмоқдалар.