Daily Mail: Клопп инглиз клубларидан бирини бошқариши мумкин

Спорт 17 Сентябрь 2015 947

Дортмунднинг “Боруссия” клубининг собиқ бош мураббийи Юрген Клопп фаолиятини Англия Премьер-лигасида давом эттириши мумкин.

Daily Mail нашрининг маълумотига кўра, 48 ёшли мутахассис жорий мавсум якунлангач, инглиз клубларидан бирини бошқариши мумкин, аммо унинг бош мақсади – “Бавария”.

Эслатиб ўтамиз, Мюнхен клубининг амалдаги бош мураббийи Хосеп Гвардиола 2016 йилнинг ёзида жамоани шартномаси якунлангани учун тарк этиши мумкин.

Бундан аввалроқ, 2016 йилда Гвардиола “Манчестер Сити” бошқарувини ўз қўлига олиши ҳақида маълумот тарқалганди.

Кўпроқ янгиликлар