2015 йилнинг 17 сентябрь кунида “VimpelCom Ltd.” компаниялар гуруҳи “Евраосиё” ҳудуди Дмитрий Шуков “Унител” МЧЖ (Ўзбекистонда “Beeline” SB) бош директори лавозимига тайинлангани ҳақида хабар берди.

У иш фаолиятини “VimpelCom” компаниялар гуруҳи ташқарида давом эттиришга қарор қилган Владимир Петровнинг ўрнини эгаллайди.

“Дмитрий ҳам телекоммуникация, ҳам ўзга соҳалардаги тезкор ривожланиб бораётган бозорларда катта тажрибага эга. Ишонаман, у бизнеснинг рақамли трансформацияларига янги темп бера олади, шунингдек янги маҳсулотлар ва сервисга аҳамият берган ҳолда Ўзбекистонда ишга қўйилган лойиҳаларни муваффақиятли ривожлантира олади. Владимир Петровга унинг фаолияти мобайнида “Beeline” гуруҳи эриша олган муваффақиятлар учун миннатдорчилик билдиришни истайман ва унга келгусида омад тилаб қоламан”, - дейди “VimpelCom” компаниялар гуруҳи “Евраосиё” ҳудуди бош директори Михаил Герчук.

“Ўз тайинловимни мен аввалам бор Beeline компаниясининг ўн миллиондан зиёд абонентлари ва республиканинг телеком-соҳасидаги етакчилар қаторига чиқарган гуруҳ олдида катта масъулият деб ҳисоблайман. Компания хизматларини технологик ривожлантириш, шунингдек маълумотлар узатиш борасида, мобил молия хизматлари ва мижозларга хизмат кўрсатишни такомиллаштириш – буларнинг барчасини биринчи навбатдаги масалалар деб ҳисоблайман. Хизматлар сифати ва инновациялар – бренднинг муваффақиятли келажаги гарови деб ҳисоблайман ва ишонаманки, “VimpelCom”нинг янги стратегиясининг муваффақиятли амалга оширилиши Ўзбекистон бозорида ажойиб натижаларни кўрсатади”, - дейди Дмитрий Шуков.

Маълумот учун, Дмитрий Шуков 1997 йилда “Бошқарув” мутахассислиги бўйича Санкт-Петербург ҳарбий алоқа академиясини аъло натижалар билан тамомлаган, шунингдек Стокгольм иқтисод мактабида малакасини оширган.

Шундан кейин у 2000 йилда телекоммуникация соҳасида ўз фаолиятини бошлаган, 2002 йилнинг июль ойидан DIXIS рақамли электроника ва уяли алоқа салонлари Россия тармоғининг бизнесини ривожлантириш бўйича директор лавозими эгаллаган, у ерда дистрибьюторлик тармоғи ва савдо ривожланишига жавоб берган. 2004 йилнинг август ойида TELE2 Russia дистрибуция ва савдолар бўйича директори лавозимини эгаллаган. 2006 йилнинг октябрь ойидан 2015 йилнинг сентябрь ойига қадар МTS ва АМК “Sistema” гуруҳи таркибида фаолият юритган: аввал Корпоратив марказнинг маркетинг бўлимида, кейинчалик эса Туркманистон, Ўзбекистон ва Ҳиндистондаги бўлинмаларига бошчилик қилган.