"Реал" жамоаси президенти Флорентино Перес "Ювентус"да ўйнаётган асли мадридлик ёш ҳужумчи Альваро Мората атрофидаги гапларга муносабат билдирди.

"Биз Моратани "Реал"га қайтаришимиз мумкин. Бунинг учун Мората учун бизга "Ювентус" тўлаган пулдан 10 млн доллар кўпроқ сарфлашимизга тўғри келади", дейди Перес.

Маълумот учун, 2014 йилда Мората "Ювентус"га 22 млн евро эвазига трансфер қилинганди.

Мората эса ўтган мавсумда ҳам, янги мавсумда ҳам ёрқин ўйинлар намойиш этмоқда.