Америкалик пойгачи Александр Росси Формула-1 мусобақасининг қолган 5 босқичида испаниялик Роберто Мерининг ўрнига иштирок этади. У Гран-прида 8 йилдан буён иштирок этган биринчи америкалик спортчи бўлади.

Росси ушбу мавсумда GP2 сериясида иштирок этмоқда. Ушбу мусобақанинг 11 босқичидан 9таси Формула-1 билан битта майдонда ўтказилади. Шу боис у Россия ва Абу Дабидаги Гран-приларда қатнаша олмайди.

Америкалик спортчининг дебюти 2014 йилдаёқ бўлиб ўтиши мумкин эди, аммо айрим сабабларга кўра ортга сурилди.

Формула-1да иштирок этган охирги америкалик бўлиб ҳозирча 2007 йилда пойгада қатнашган Скотт Спид бўлиб қолмоқда. У 10 пойгадан 3тасинигина охирига етказган бўлиб, энг яхши натижаси Монако Гран-присида 9-ўрин бўлган эди.