Жанубий Суданда нефть ташувчи машинанинг портлаши оқибатида 85 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда Reuters агентлиги хабар бермоқда.

Айтилишича, машина йўл четига чиқиб кетган.
Машина атрофида тўпланган одамлар нефть оқишини тўхтатишга ҳаракат қилаётганида портлаш содир бўлди.

Авария Жуба шаҳри яқинида содир бўлди.
Яна 50 киши жиддий жароҳатлар олган.