Мадриднинг “Реал” клуби ҳужумчиси Криштиану Роналду Мартин Скорсезенинг “Манипулятор” фильмида эпизодик роль ижро этиши мумкин.

Фильм “Кулрангнинг 50 туси” романидаги Кристиан Грейнинг прототипи бўлган деб ҳисобланадиган миллионер Алессандро Протонинг ҳаёти ҳақида бўлади. Роналдуга ҳозирда аввал Протога тегишли бўлган “Трамп-тауэр” биносидаги аппартаментлар тегишли бўлиб, Скорсезе фильмни ўша ерда суратга олишни режалаштирган эди.

Режиссёр суратга олишга рухсат берганига миннатдорчилик сифатида футболчига эпизодик роль бермоқчи.