КХДР Кореяни бирлаштириш бўйича қўмитаси эълон қилган баёнотда АҚШдан “Кореялараро муносабатларга аралашишни тўхтатиш”ни талаб қилди.

Баёнотда таъкидланишича, АҚШ икки корейс давлати ўртасидаги келишувларнинг амалга оширилишига бутун кучи билан тўсқинлик қилмоқда. Хусусан, улар Оқ Уйни КХДРга нисбатан ишончсизлик кайфиятини тарқатганликда айблади.

Жумладан, АҚШда КХДРда инсон ҳуқуқларининг бузилиши масаласида семинарнинг ташкил этилиши мана шу ишга қаратилган ҳаракат сифатида баҳоланди.