Россия ва Туркия Яқин Шарқни барқарор ва демократия ҳукм сурадиган ҳудудга айлантириш тарафдори. Бу ҳақда Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров туркиялик ҳамкасби Фаридун Синирлиўғли билан Сочидаги учрашуви чоғида айтиб ўтди.

“Биз бир қатор ўткир масалалар, жумладан, Сурия бўйича ўзаро фикр алмашишни самарали йўлга қўйганмиз. Ёндашувдаги айрим фарқларга қарамай, мақсадларимиз умумий. Умумийлик шундаки, биз минтақани демократик ва барқарор аҳволда кўрмоқчимиз”, - унинг сўзларини келтиради РИА Новости агентлиги.

Шунингдек, у жорий йилда икки томонлама олий даражадаги келишувлар имзоланишини қўшимча қилиб ўтди.