Маккада 1000 дан зиёд ҳаж зиёратчилари ёнғин туфайли эвакуация қилинди

Жаҳон 17 Сентябрь 2015 17381

Маккада 1000 дан зиёд осиёлик ҳаж зиёратчилари 17 сентябрь эрталабки пайт меҳмонхоналардан бирининг 8-қаватида кучли ёнғин чиққани туфайли эвакуация қилинди, деб хабар бермоқда Саудия Арабистони Фуқаролик мудофааси. 

Фуқаролик мудофаасининг маълумотларига кўра, осиёлик 1208 нафар зиёратчи Аз-Азизия туманидаги меҳмонхонадан эвакуация қилинди.

Икки нафар одам жабрланди. Уларга тиббий ёрдам кўрсатилди.

Расмий ҳукумат ёнғиннинг сабаблари ҳақида ва эвакуация қилинган зиёратчилар ҳақида ҳеч қандай маълумот бермаяпти.

Бу ҳол жорий йилда ҳаж мавсумида зиёратчиларга зиён етган иккинчи ҳолат бўлмоқда. 11 сентябрда қурилиш кранининг “Ал-Ҳаром” масжидига қулаши оқибатида 107 киши ҳалок бўлди.

Шу йилнинг июлида масжиднинг томида чиққан ёнғин туфайли 5 киши жабрланган.

Кун янгиликлари
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 8499 Ўзбекистон
«Биринчи зарбада тиззаларигача, иккинчи зарбада белларигача». Лотин ва кирилл атрофидаги гаплар
17:30 / 16.08.2017 42141 Ўзбекистон
Дори қути ортига яширинган сир: тиббиётдаги яна бир "ўйин” фош этилди
17:20 / 16.08.2017 67792 Ўзбекистон
Ўзбекистон 2019 йилдан хорижга чиқиш паспортларини жорий этади
17:00 / 16.08.2017 41223 Ўзбекистон
Бобурбек Мадраҳимов қандай қилиб тест синовларида 306,9 балл тўплади?
10:58 / 16.08.2017 147893 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 39955 Lifestyle
Камқонликда озиқланишнинг уч қоидаси 
14:26 119 Жамият
Мирзиёев Қозоғистон мудофаа вазири билан ҳарбий ҳамкорликни муҳокама қилди
Януковичга давлат томонидан тақдим этилган адвокат уни ҳимоя қилишдан бош тортди
13:32 1489 Жаҳон
Ўктам Барноев: Бухорода 500 дан ортиқ диний зиёрат қадамжолари бор
Кўпроқ янгиликлар