АҚШнинг автомобил ишлаб чиқарувчи General Motors компанияси ўз маҳсулотларидаги носозликлар туфайли 900 млн доллар жарима тўлашга рози бўлган. Бу ҳақда ўз манбасига асосланган ҳолад Рейтер нашри хабар берган.

Бундан олдинроқ, АҚШ прокуратураси компания автомобилларининг ўт олиш тизимидаги носозлик бўйича жиноий иш очишга қарор қилганди.

Эслатиб ўтамиз, Япониянинг Тoyota Motor Corp. компанияси шундай ҳолатда 1,2 млрд доллар жарима тўлашга мажбур бўлганди.