"Челси" клуби бош мураббийи Жозе Моуриньо ЕЧЛнинг биринчи турида "Маккаби"га қарши Лондонда кечган ўйинда (4:0) қозонилган ғалабадан сўнг, ўзига юқори баҳо берди.

"Шундай одамлар борки, уларни ўтмишдаги ютуқлари учун ҳам қадрлашади. Масалан, Руни охирги мавсумларда жуда ёмон ўйнади, бироқ шунга қарамай Англия тарихидаги энг яхши футболчига айланди. У гол урсаям, урмасаям, мухлислар учун фантастик футболчи ҳисобланади.

Мен эса, ғалаба қозонган ва мағлубият учраган пайтларимда ҳам фантастик мураббий бўлиб қолавераман. Сиз барчаси жуда оддий деб ўйлашингиз мумкин, бироқ аслида бундай эмас. Экспертлар катта миқдордаги маошларни арзимас гапларни айтгани учун олмайди. Улар ўз таҳлиллари билан даҳо бўлишлари лозим, акс ҳолда олаётган пулларига лойиқ эмас.

Мухлислар учун эса бизни қўллаб-қувватлашга қарор қилиш жуда осон. Улар: "биз АПЛда тўртта совринни қўлга киритдик, уларнинг учтасини унинг жамоаси билан. Бу ёмон йигит эмас.

Келинглар, уни қўллаб-қувватлаймиз ва бешинчи совринини қўлга киритишга ёрдам берамиз", деб ўйласалар кифоя»– деди Моуриньо.