Нетаньяҳу 9 ноябрь куни Обама билан учрашади

Жаҳон 17 Сентябрь 2015 1265

Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяҳу АҚШга боради. Қайд этилишича, у шу йилнинг 9 ноябрь кунида АҚШ президенти Барак Обама билан учрашмоқчи. Бу ҳақда Оқ уйга асосланиб, Рейтер хабар берган.

Хабарда айтилишича, бу учрашувда томонлар Эрон ядро дастури бўйича ҳамда Исроил-Фаластин муносабатларини муҳокама қилиши режалаштирилган.

Бироз олдинроқ, Нетаньяҳунинг 21 сентябрь куни Москвага бориши ва Россия президенти Владимир Путин билан учрашуви хабар қилинганди.

У Путин билан Суриядаги вазият бўйича гаплашади.

Кўпроқ янгиликлар