Ноқонуний муҳожирларга хизмат кўрсатиб келган фирма эгалари солиқ яширганликда айбланиб жаримага тортилди

Ўзбекистон 17 Сентябрь 2015 1803

60 ёшга яқинлашиб қолган фуқаролар Қодир Оҳунов, Ҳусан Илҳомов ва Фаёз Ғофуровлар томонидан чет элга меҳнат муҳожири сифатида кетаётган инсонларга хизмат кўрсатиш мақсадида ташкил этилган фирма ноқонуний даромад олишда айбланиб ёпилди. Бу ҳақда “Огоҳ” газетаси хабар берди.

Айтилишича, юқорида тилга олинган шахслар чет элга кетаётган инсонларни ўзларига тегишли автоуловда Ғишткўприк постигача олиб бориб қўйиш билан шуғулланиб келишган. Аммо уларнинг фаолияти ҳужжатлар асосида олиб борилмай, кўпгина ҳуқуқий актларга зид келарди.

2015 йил апрелида ДСИ ходимлари томонидан ўтказилган текширув давомида корхона идорасидан 39 варақли иккиламчи даромадлар дафтарчаси топилди. Ундан 2013-2015 йиллар давомида юқоридаги шахслар ўз фаолиятларидан 57 млн сўм даромад олгани, аммо бу пуллар солиққа тортилмагани маълум.

Суд жавобгарларнинг ёши, муқаддам судланмагани ва оилавий аҳволини инобатга олиб уларга нисбатан жарима жазосини қўллашни маъқул топди.

Кун янгиликлари
«Qorako'l Ziyo-Nur» ўқув маркази ўқувчиларининг 92,6 % талабалар сафига қабул қилинди
08:17 / 21.08.2017 20624 Lifestyle
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 49600 Жамият
Келажак мевалари: фарғоналик бемор онанинг икки нафар норасида фарзандига ёрдам қўлини чўзайлик
23:59 / 21.08.2017 3081 Жамият
Барселоналик террорчини йўқ қилишда синчков аёл ёрдам берди
23:57 / 21.08.2017 1714 Жаҳон
Шимолий Кореяга қочиб кетган охирги америкалик ҳарбий вафот этди
23:34 / 21.08.2017 3495 Жаҳон
Хитой хорижий инвестицияларга чеклов жорий қилди
23:08 / 21.08.2017 2052 Жаҳон
Дайжест: Самарқандда ҳокимлар алмашинуви, гўшт импорти учун имтиёз, Асакадаги заводда танаффус ва куннинг бошқа хабарлари
22:59 / 21.08.2017 3145 Жаҳон
Қозоғистонда ўзбек автомобиллари ишлаб чиқарилиши кенгайтирилиши мумкин
22:48 / 21.08.2017 3290 Технология
Лотин алифбосидан кимлар қўрқади?
22:45 / 21.08.2017 4792 Жамият
Президент 2017 йилда ғўза дефолиациясини ўз вақтида ва самарали ўтказишга доир қарорни имзолади
22:37 / 21.08.2017 4390 Ўзбекистон
Кўпроқ янгиликлар