Тошкент ахборот технология университети ходимлари “Ўқув жадвали” ахборот тизимини ишлаб чиқишди. Ўзбекистон интеллектуал мулк агентлигининг хабар беришича, мазкур дастур таълим муассасаларида дарс жадвалини тузиш жараёнини автоматлаштиришга мўлжалланган.

“Дастур вазифаси “Гуруҳлар” маълумотлар базасидаги ёзувларни таҳрир қилиш, “Фанлар” маълумотлар базасида фанлар жойини ўзгартириш, аудитория ва ўқитувчилар исм-шарифларини янгилашни таъминлашдан иборат.

Қидирувлар қуйидаги: ўқитувчининг исм-шарифи, аудитория рақами, фан номи, гуруҳ рақами; гуруҳлар учун бир ҳафталик дарс жадвалларини тузиш; гуруҳлар учун дарс жадвалини муайян фан бўйича тузиш мезонлари асосида олиб борилади. Дастур олий ва ўрта махсус таълим муаммолари соҳасида қўлланилади”, – дея қайд этди агентлик.