Ўзбекистон миллий ҳамда олимпия терма жамоаларининг халқаро мусобақаларга тайёргарлик жараёни юқори савияда ўтиши учун Ўзбекистон кубоги – 2015 финал ўйини ўтказиладиган вақт ўзгартирилди, деб хабар бермоқда ЎзПФЛ расмий сайти.

Финал учрашуви 24 ноябрдан 13 октябрга кўчирилди ва Жиззах шаҳрида ўтказилиши белгиланди.

Эслатиб ўтамиз, финал ўйинида Қаршининг “Насаф” ҳамда Тошкентнинг “Бунёдкор” клублари ғолиблик учун куч синашишади.