Украина президенти Пётр Порошенко Австралиянинг собиқ бош вазири Тони Эбботт билан телефон мулоқоти чоғида унга ислоҳотлар бўйича халқаро консультатив кенгашга қўшилишни таклиф қилди. Бу ҳақда президентнинг расмий сайти орқали хабар қилинди.

Шунингдек, Порошенко Эбботтга Австралия халқи доимий равишда Украинани қўллаб-қувватлаб келгани учун миннатдорчилик билдирди.