Пранкер Лексус Дмитрий Песковдан Элтон Жон билан унинг номидан гаплашгани учун узр сўради

Жаҳон 17 Сентябрь 2015 1793

Пранкер Лексус Владимир Путиннинг матбуот котиби Дмитрий Песковдан британиялик машҳур хонанда Элтон Жон билан унинг номидан гаплашгани учун узр сўради, деб хабар бермоқда РСН нашри.

“Бу суҳбат учун бошқа одамни топа олмадим ва шунинг учун Песков номидан телефон қилишга қарор қилдим, бу мен томондан албатта яхши иш бўлмади. Мен бу қилмишим учун ундан узр сўрамоқчиман”, деб айтди Лексус.

Унинг айтишича, у Элтон Жон билан инглиз тилида гаплашган.

Аввалроқ Вован лақаби билан таниқли бўлган пранкер Владимир Краснов Элтон Жонни алдаб, у билан Владимир Путин номидан гаплашганини тан олган эди. Красновнинг айтишича, у буни ҳамкасби, Лексус лақабли пранкер Алексей Столяров билан бирга амалга оширган.

15 сентябрда Элтон Жон ўзининг инстаграмида Владимир Путин билан гаплашганини маълум қилган. Қўшиқчи ўзининг бу хабарига Путиннинг суратини илова қилиб қўйган

Кун янгиликлари
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 32989 Жамият
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
11:30 / 18.08.2017 70766 Ўзбекистон
Миллий бренд — Fratelli Casa кийимларининг тарихи, бугунги ютуқлари ва келажак режалари ҳақида
11:05 / 18.08.2017 9952 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 133825 Жамият
ОАВ: Барселонада портловчи моддалар ортилган фургонлар орқали учта нуқтада ҳужум режалаштирилганди
22:30 679 Жаҳон
«Суперкамбэк». Денисов 3 ойлик танаффусдан кейин сафга қайтган ўйинда «Локомотив» қаҳрамонлик кўрсатди
22:20 1899 Спорт
Австрияда катта чодирнинг ағдарилиши оқибатида 100 дан кўпроқ одам жабрланди
22:10 420 Жаҳон
Ҳиндистондаги темир йўл фалокати қурбонлари сони 20 кишига етди
22:00 809 Жаҳон
АПЛ. «Ливерпуль» қийин ғалабани қўлга киритди, 
21:50 1359 Спорт
Испания Франция билан чегарасида назоратни кучайтиради
21:40 521 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар