"Барселона” клуби ярим ҳимоячиси Рафинья Алькантара “Рома”га (1:1) қарши Чемпионлар лигаси гуруҳ боқчисининг биринчи тур ўйинида жиддий жароҳат орттириб олди, бу ҳақида tv3 портали хабар тарқатган.

Дастлабки тиббий кўрик натижасига кўра, ўйинчи тизза пайларини жиддий шикастлаб олган. Шу тариқа, Рафинья операция қилинади ва тикланиш жараёни камида 6 ой вақт талаб этади.

Mundo Deportivo нашри маълумотига кўра, бугун “Барселона” футболчининг жароҳати юзасидан расмий баённома билан чиқади.

Эслатиб ўтамиз, 22 ёшли бразилиялик хавбек Рим клуби ярим ҳимоячиси Ража Наингголан билан тўқнашувда тиззасини шикастлаб олди.