Россиялик олимлар инсон терисининг илк ўхшашини яратиш арафасида. 2016 йилдан кўчириб ўтказиш бўйича жарроҳлик амалиёти ўтказилиши кутилмоқда.

Ульянов давлат педагогика университети олимлари тери ҳужайраларини етиштириш устида иш олиб боришни бошлашди. Дастлабки “сунъий тери” маҳсулоти 2015 йилдан олиниши режалаштирилган.

“Инсон териси ўрнини тўлиқ эгалловчи маҳсулотни дарҳол олиш қийин. Шунинг учун биз мазкур йўналишдаги ишларни амалга оширишни икки — дастлабки ва келгусидаги босқичларга ажратдик. Айни пайтда инсон териси толалари даражасидаги ҳужайравий маҳсулотни олиш ишлари олиб борилмоқда”, – деди профессор Елена Антонова.

Унинг айтишича, мазкур маҳсулот етарлича кенг тарқалган бўлиб, косметологияда турли тери қопламалари жароҳатларини даволашда, шунингдек, ҳар хил илмий тадқиқотлар модели сифатида қўлланилади.

Олимлар ўзак ҳужайраларидан тери ҳужайраларини етиштириб, тиббиёт муассасалари учун турли хил жарроҳлик амалиётларида қўлланилувчи материал сифатида тақдим этишади. Улардан шифохоналарда терининг куйиш, яра, механик жароҳатларини даволаш, косметология, фармацевтика муассасаларига эса синов-тизим ўрнида қўлланилиши мумкин.