Руминия Будапештнинг Венгрияда муҳожирларга қарши чегара бўйлаб девор қурилиши давом этиши ҳақидаги сўзларидан кейин ўзининг бу мамлакатдаги элчисини чақиртириб олди, деб хабар бермоқда Reuters ахборот агентлиги. 

Қайд этилишича, Венгрия ҳукуматининг бундай қарори муҳожирлар оқимини ушлаб туриш истаги билан боғланмоқда.

Маълум қилинишича, чегарага венгриялик аскарлар, полиция ва муҳандислар тортилмоқда, улар Сербия билан чегарада ўрнатилган тўсиқларга қўшимча янги металл тўсиқлар ўрнатиш билан шуғулланишади.

Аввалроқ Венгрия муҳожирлар Сербия орқали Ғарбий Европага борадиган одатий йўлни ўзгартиришга қарор қилсалар, Руминия билан чегарасида тўсиқ қуриши маълум қилинган эди. Бу ҳақда Венгрия ташқи ишлар вазири Петер Сийярто айтиб ўтган.