Давлат санитария ва эпидемиология хизматига қарашли 157 санитария-гигиена лабораторияларининг жиҳозланиши замонавий талабларга жавоб бермайди. Шу боис улар замонавий асбоб-ускуна билан таъминланади.

Айтилишича, ускуналар соғлиқни сақлаш вазирлигининг Ислом тараққиёт банки билан ҳамкорликдаги лойиҳаси доирасида харид қилинади.

Айни пайтда вазирлик лаборатория биноларида замонавий технология монтажини ўтказиш ишларига ҳозирлик кўрмоқда. Ушбу жараёнда Хоразм ва Фарғона вилоятларидаги марказлар бинолари таъмирдан чиқарилди, 131 лабораторияда сув таъминоти муаммоси ҳал қилинди, 128тасида канализация, 131тасида иситиш тизими таъмирдан чиқарилди.
Шу билан бирга, лабораториялар мебель ва шкафлар билан таъминланмоқда.