Россиянинг Санкт-Петербург шаҳри Шушари туманидаги қурилиш майдонида яна бир бахтсиз ҳодиса содир бўлди.

“Росбалт” интернет нашрининг ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари хабарига асосланиб маълум қилишича, 16 сентябрь куни 12:20 (Тошкент вақти билан 11:20)да Школьний кўчасидаги 6А турар-жой биноси қурилаётган майдонда 22 ёшли Ўзбекистон фуқаросининг жасади топилган. Ёш йигит 8-қаватдан қулаб тушган.

Ҳаётлик вақтида у “Экс Стронек” компаниясида арматурачи бўлиб ишлаган. Вафот этганнинг яшаш жойи аниқланмоқда.

Бу Шушари туманида Ўзбекистон фуқароси билан рўй берган биринчи шу сингари ҳодиса эмас. 2015 йилнинг 16 апрель куни “Строитель” МЧЖ ишчиси, 35 ёшли Ўзбекистон фуқароси ҳам устига қувур тушиб кетишидан олган тан жароҳатидан вафот этган эди.