Шу кунга қадар икки марта пиёда Ҳажга қилган саудиялик эркак яқинда учинчи шундай сафарни якунламоқда. Бу ҳақда Arabnews портали хабар бермоқда.

Носир Жоруллоҳ ал-Қаҳтоний илгариги иккита сафарини онаси ва шаҳзода Ноифга атаган эди. Учинчи сафар эса Саудия Арабистони асосчиси, қирол Абдулазиз хотирасига бағишланди.

Айтилишича, ал-Қаҳтоний ўз саёҳатини 24 август куни бошлаган. Кейинги сешанба у ўз манзилига етиб келиши кутилмоқда.
У ўз саёҳатини видеокамерага қайд қилиб, интернетга жойлаштириб бормоқда.