Болалар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш билан шуғулланувчи Save the Children халқаро инсонпарварлик ташкилоти 2 млндан зиёд бола ҳамон Сурияда қолаётганини ҳисоблаб чиқиб, уларнинг бу йил мактабларга бора олмаслигини маълум қилди. Бу ҳақда ВВС хабар берди.

Уруш бошланган 2011 йилдан буён Суриядаги 4 мингдан зиёд мактаб биноси ҳаводан берилган зарбалар нишонига айланди, ўққа тутилди ёки портлатиб юборилди.

Навбатдаги ўқув йили олдидан ўтказилган тадқиқот Суриядаги таълим тизими ҳалокатли ҳолга келганини кўрсатди.

Сурияликларнинг Европага қочиб ўтишига энг асосий омиллардан бири ҳам айнан фарзандлари тақдиридан хавотирда эканидир.