Сурия ҳудудида жойлашган авиабазада бир нечта рус вертолётлари борлигини аниқлашган. Бу ҳақда америкалик ҳарбийларга асосланган ҳолда Рейтер хабар берган.

Манбаларнинг бирида айтилишича, бу авиабазада 4та рус ҳарбий вертолёти жойлашган. Бу вертолётлар авиабазада қачон пайдо бўлганига аниқлик киритилмаган.

Бироз олдинроқ, Россия Бош штаби Сурия ҳудудида Ҳарбий ҳаво кучлари учун база қуриш режалаштирилмагани ҳақида айтилганди.

Ўз навбатида Пентагон Суриянинг Латакия вилоятида рус техникалари пайдо бўлаётгани бу ҳудудда Россия ҳарбий базаси қурилиши билан якунланишидан дарак беришини тахмин қилган.