Таиланддаги ҳарбий таълим даргоҳларидан бирида курсантларни “тарбиялаб қўйиш” учун улар ўз смартфонларини синдиришга мажбур қилинди. Бу ҳақда AP агентлиги дарак бермоқда.

Айтилишича, бир гуруҳ курсантлар дарслар чоғида ўқув биносига смартфонларини олиб киргани боис мана шундай жазога тортилган.

Воқеа жойида суратга олинган видео “Аскар чидаши керак” номи билан интернетга жойлаштирилди. Унда ҳарбий денгиз кучлари хизматчилари бир қатор бўлиб туриб ўз телефонларини ерга қўйиб, уларни бетон блоклари билан уриб синдиришлари акс этган.
Роликни кўрган томошабинлар бундай жазонинг жуда қаттиқлигини иддао қилиб, зобитларни бундан буён машқлар чоғида телефонларни териб олишга чақиришди.