Тайванда 25 киши денге тропик безгагидан вафот этди, касалликка чалинганлар сони эса 10 минг нафардан ошди, дея хабар бермоқда ТАСС.

Мамлакат Соғлиқни сақлаш вазирлигининг хабар беришича, ҳар куни искаптопар чивинлардан касалликни юқтириб олганлар сони юзлаб нафарни ташкил этмоқда.

Касалликка чалиниш ҳолати Тайван жануби-ғарбидаги Гаосюн порт шаҳрида энг кўп қайд этилмоқда.