17 сентябрга ўтар кечаси Чили қирғоқлари яқинида рўй берган зилзила катта талафотларни келтириб чиқариши мумкин.
Тинч океани маркази кучли цунами хавфидан огоҳлантирмоқда.

Хабарда айтилишича, бу кучли зилзила туфайли юзага келадиган цунами 3 метр баландликда Чили ҳудудига кириб келиши мумкин.

Бундан ташқари, бундай цунами Перу ва Эквадорга ҳам таъсир қилиши мумкинлиги айтилмоқда.

Бироз олдинроқ, Чили қирғоқлари яқинида 7,9 балли зилзила қайд этилгани хабар қилинганди.