Сурияда 2011 йилда қонли ихтилоф бошланганидан буён БАА ушбу мамлакатдан 100 мингдан ортиқ кишини қабул қилган. Бу ҳақда мамлакат ташқи ишлар вазири доктор Анвар Муҳаммад бин Гаргаш айтиб ўтди.

Унинг таъкидлашича, Суриядаги воқеалар бутун араб дунёсининг хавфсизлигига таҳдид солмоқда, шу боис унга умумий муаммо сифатида ёндашиш талаб этилади.

Гаргашнинг қўшимча қилишича, охирги тўрт йил давомида БААга камида 101 364 Сурия фуқаролари ташриф буюрган.