Тожикистон мудофаа вазирининг собиқ ўринбосари генерал-майор Абдуҳалим Назарзодани чет элдан молиялаштириб турган манбалар бўлган. Бу ҳақда мамлакат бош прокуратураси баёнотига таянган ҳолда РИА Новости агентлиги хабар бермоқда.

Айтилишича, Тожикистондаги вазиятни беқарорлаштириш режаси ўтган йилнинг августида тузилган. “Бунинг учун Назарзода ўзининг чет элдаги ҳомийларидан каттагина молиявий ресурслар олган”, - дейилади ҳужжат матнида.

Кеча мамлакат ҳуқуқни муҳофаза қилувчи структуралари вакиллари Назарзоданинг ўлдирилганини тасдиқлади.

Ромит тоғларида ўтказилган махсус операция давомида ўлдирилган 8 жангарининг ичида исёнчи генералнинг ҳам бўлгани эътироф этилмоқда.