Тожикистон мобил операторлари SMS хизматини тўлиқ тиклади

Технология 17 Сентябрь 2015 2574

Тожикистон мобил операторлари SMS хизматини тўлиқ тиклади. Бу ҳақда Asia Plus ресурси хабар бермоқда.

6 сентябрь куни абонентлари учун SMS-хабарлар хизмати ўчириб қўйилган эди. Бу исёнчи генерал Абдуҳалим Назарзода гуруҳига қарши ўтказилаётган операция билан боғланган эди. 16 сентябрь куни операция якунланди.

Кеча барча операторлар техник SMS хизматини қайтадан ишга туширган эди, яъни мижозлар ҳисобини текшириши, ўтказиб юборилган қўнғироқлар ҳақида ахборот олиши мумкин эди. Бугун эса SMS хизмати тўлиқ тикланангани айтилмоқда.

Кўпроқ янгиликлар