TeliaSonera компанияси “Евросиё” минтақасидаги, шу жумладан, Ўзбекистондаги фаолиятини ҳам секин-аста тўхтатади. Бу ҳақда компания президенти Йохан Деннелинд ахборот берди.

Компаниянинг манфаат доирасидаги “Евросиё” минтақасига, Ўзбекистодан ташқари, Қозоғистон, Тожикистон, Озарбайжон, Молдова, Грузия ва Непал киради.
«Биз бу жараённи бир бозордан иккинчи бозорга ўтказиб борамиз, чунки ҳар бир мамлакатда ва ҳар бир компанияда ўзига хос вазият, аммо бизнинг вазифамиз охир-оқибат бутун минтақани тарк этишдир”, — деди компания раҳбари.

Жорий йилнинг июнь ойида TeliaSonera’га акцияларининг асосий қисми тегишли бўлган Ucell компанияси 7 йиллигини нишонлади. Айни пайтда унинг абонентлари миқдори 8.5 млн кишини ташкил қилади. Мамлакат бўйлаб компаниянинг 22 офиси жойлашган, дилерлик тармоқлари 2 300дан ортиқ савдо пунктларини ўз ичига олади.