Украинанинг Россия юридик ва жисмоний шахсларига нисбатан санкцияларининг янгиланган рўйхатига мудофаа вазири Сергей Шойгу, Давлат Думаси спикери Сергей Наришкин, Чеченистон раҳбари Рамзон Қодиров, болалар омбудсмени Павел Асхатовлар киритилди.

Бу ҳақда Украина президенти матбуот хизмати томонидан интернетда эълон қилинган фармонда айтилди.
Санкцион рўйхатга кирган орасида депутат Иосиф Кобзона, Россия президенти маслаҳатчиси Сергей Глазьев, РФ ФА президенти Владимир Фортов, “Адолатли Россия” партияси етакчиси Сергей Миронов ва қишлоқ хўжалиги вазири Александр Ткачёвлар бор.

Рўйхатга киритилган журналистлардан “Россия сегодня” ахборот агентлиги директори Дмитрий Киселёв, “Новости-Казахстан” нашри бош муҳарририОльга Коваленко ва РИА Новости агентлигининг Туркиядаги вакили Елена Палажченколарни тилга олиб ўтиш мумкин.

Санкцион рўйхатга, шунингдек, Донецк ва Луганск айирмачилари етакчилари Александр Захарченко ва Игорь Плотницкийлар киритилди.