Венгриянинг Сербия билан чегарасида муҳожирлар билан тўқнашувларда 20 нафар полициячи ва 2 нафар бола жароҳат олди. Бу ҳақда Венгрия бош вазирининг хавфсизлик масалалари бўйича маслаҳатчиси Дьердя Бакондига иқтибос келтирган ҳолда Reuters ахборот агентлиги маълум қилди. 

“Айни пайтда 20 нафар полициячи яраланган, бундан ташқари тез тиббий ёрдам машинаси 2 нафар болани олиб кетди. Улар тўсиқлар устидан ташланганда жабрланганлар”, деб айтмоқда Баконди.

Баконди мутассадилар чегарада ўрнатилган тўсиқни тиклаш ва мустаҳкамлаш билан шуғулланаётганларини маълум қилди.
Аввалроқ Венгрия полицияси “тажоввузкор кайфиятдаги” бир гуруҳ муҳожирлар Сербия билан чегарада барпо этилган симли тўсиқни ёриб ташлаганини маълум қилган эди. Натижада полициячилар уларга қарши кўзни ачиштирувчи газ ва водомётлар ишлатишга мажбур бўлганлар.