Хитойлик хакерлар АҚШ давлат хизматчиларининг ўғирланган маълумотлари асосида алоҳида ресурс яратишди, деб хабар беради Fox News телеканали.

АҚШ персонал менежменти офиси компьютерларидан улкан миқдорда маълумот ўғирлашга муваффақ бўлган хакерлар улар асосида ўзига хос ижтимоий тармоқ яратишди. CrowdStrike компанияси мутахассиси Дмитрий Алперовичнинг сўзларига қараганда, бу база давлат ишчиларини шантаж қилиш ва ХХР ҳукуматига ишлашга мажбур қилишга қаратилган.
Бундан ташқари, экспертнинг сўзларига қараганда, нафақат ходимлар, балки уларнинг оилалари ҳам хавф остида қолмоқда.