Ўзбекистон ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари Хоразм вилоятида одамларни "ИШИД" ташкилоти сафига ёллашни мақсад қилган шахслар гуруҳини фош этишганди.

Тергов маълумотларига кўра, ушбу гуруҳ салафизм ва жиҳодчилик ғояларини асос қилган ҳолда Ўзбекистондаги конституцион ҳукуматни ўзгартиришни мақсад қилганди.

Хоразм вилояти Жиноий суди қарорига кўра, ушбу гуруҳ бошлиғи Улуҳбек Олимовга 18 йиллик қамоқ жазоси тайинланган.

Шунинглдек, гуруҳ аъзолари бўлган Зафар Худойберганов 14 йил, Абдушариф Худойбердиев 11 йил, Зарифбой Отаниёзов 3,5 йилга озодликдан маҳрум этиш жазоси билан жазоланган.

Бундан ташқари, ушбу гуруҳ аъзолари томонидан ёлланган Отаевга 6 йиллик, Бобоназаров ва Шариповга 5,5 йилдан қамоқ жазоси белгиланган.